Парижнинг марказида портлаш юз берди. Бу ҳақда Париж полицияси хабар берди.
Ҳозирда жароҳатланганлар сони 20 дан ортгани айтилмоқда.
ОАВнинг маълум қилишича, портлаш Тревиз кўчасидаги нон цехида газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган. Бу ҳудудда “Лафайет” галереяси ва бир қанча музейлар жойлашган. Ҳозирда воқеа юз берган жойда полиция ва ўт ўчирувчи ҳодимлар ишламоқда.