Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазирни 13-февралгача қамоқда қолдирди

Бугун, 14-январда Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазир Сапар Исаковни 13-февралгача қамоқда қолдириш ҳақида ўз ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда ҚСДПнинг матбуот ҳизмати маълум қилди.

Маълумотга асосан, Исаковнинг ҳимоячиси Нурбек Токтакунов Исаковни қамоқда қолдириш муддатини чўзилишига қарши эмаслигини билдирди. “Мен Исаковни қамоқда қолдириш муддатини чўзилишига қарши бўлмадим. Сабаби  50 жилдга етган жиноят иши билан танишиб чиқишимиз зарур. Тергов ҳаракатларининг барчаси бажарилиганидан сўнг уни қамоқда ушлаб туришга асос йўқ бўлгани учун  Исаковни қўйиб юборишини сўрадим. Бироқ шаҳар суди Биринчи Май тумани судининг ҳукмини ўз кучида қолдирди“, – дейди Токтакунов.

Шунингдек ҳимоячи суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтганини билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йилнинг 29-майида Сапар Исаковга қарата  Бишкек ИЭЦига алоқадорликда қўзғалган  “коррупция” моддаси бўйича айблов эълон қилинган. 5-июнда икки ойга ҳибсга олинган. 31-июлда унинг қамоқдаги муддати яна икки ойга чўздирилган.
1-октябрда Бишкекнинг Биринчи Май тумани суди собиқ бош вазир Сапар Исаковнинг ҳибсда қолиш муддатини 5-декабргача чўзган.

Сапар Исаков ушбу воқеа бўйича терговга қатнаётган вақтида журналистларга “сиёсий қувғун бўлмоқда” деб билдирган.

Мирзоулуғбек Каримов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Франция президенти жаноб эммануэль макронга очиқ мактуб

Лойиҳа (Ўзбекистон президентининг Францияга расмий ташрифи муносабати билан).   Ўзбекистонда демократияни қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш ҳақидаги умидлар чироғи ўчмасин! ...

Ўзбекистон ва тожикистон фуқаролар учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилади

Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Душанбеда бўлиб ўтган музокаралари якунида икки мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши борасидаги Келишув ...

Қозоғистонда ҳибсга олинганлар сони 10 мингга яқинлашди

Охирги 24 соат ичида Олмаотада 1700 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда шаҳар комендатураси хабар берди. Аввалроқ 8 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани хабар қилинган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400