Тошкент вилоятида ўқитувчилар обунага мажбурланиб, пулини ота-оналардан ҳам йиғиб олишмоқда

2018 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий назорат Хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги 31-мактабнинг педагог ходимларини обунага мажбурланаётганлик ҳолати бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Иллюстратив фото: АиФ

Хабарда ёзилишича, ўрганиш жараёнида мактаб директори таълим муассасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга декабрь ойидаги маошлари ҳисобидан 200 минг сўмдан, шунингдек, синф раҳбарларидан эса белгиланган 200 минг сўмдан ташқари яна қўшимча 300 минг сўмдан (керак бўлса ота-оналардан йиғиб) газета ва журналларга мажбурий обуна бўлишларини бир неча бор таъкидлаганлиги аниқланди. Лекин ойлик иш ҳақи берилмаганлиги сабабли обунага пул йиғилмагани, директор томонидан ҳақиқатан ҳам обунага мажбурлаш содир этилгани маълум бўлди.

 

Текширув жараёнида мутасаддилар томонидан мактаб раҳбари ҳамда жамоага мажбурий обуна учун пул йиғиш ноқонуний эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 31-сонли мактаб директорига ўқитувчиларни обунага мажбурлагани учун меҳнат қонунчилигига кўра чора кўрилди.

 

Халқ таълими вазирлиги ҳудудий раҳбарларни таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини бузилишини олдини олиш бўйича алоҳида эътибор қаратишларини сўради.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 июль куни ўтказилган умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўқитувчиларнинг турли назорат органлари томонидан текширувини чеклаш, ободонлаштириш ишларига ўқитувчиларни жалб қилиш, турли йиғилишларда иштирок этиш, обуна кампанияси ва ўзларининг ваколатлари доирасида бўлмаган бошқа ишларга жалб қилишни тақиқлаш зарурлиги таъкидланган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги қурилган уйлардан истаган нархдагисини олган фуқаролар пропискага кириши мумкин бўлади

Жорий йилнинг 22 октябрида Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

2017 йилда жаҳонда 262 журналист таъқиб қилинди

2017 йилда журналистлар рекорд даражада – 262 киши жиноий таъқибга учради, дея баёнот берди Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси (CJP). Ташкилот маълумотларига кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400