Ўзбекистон Марказий банки юз минг сўмлик банкнотани муомалага чиқарилишини расман эълон қилди

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда. 
Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:
— аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
— нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
— аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
— муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.
100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.
Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дейилади хабарда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин билан ким чен ин бирлашди

Россия Украинага қарши уруш бошланганидан бери Шимолий Кореяга яқинлашмоқда. Россия иттифоқдошлари билан бирга жаҳон бозоридан узоқлашди. Энди Путин Шимолий Кореяга нефть ...

Россияга қарши янги санкциялар эҳтимоли марказий осиё учун нимани англатади?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиAFP Президент Дональд Трампнинг қаршилигига қарамай, АҚШ Конгресси (Вакиллар палатаси) Россияга янги санкциялар киритиш масаласини ёқлаб, овоз ...

Тожикистонда ўзбекистон савдо маркази очилди

Шимолий Тожикистоннинг маъмурий маркази бўлган Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо маркази очилди. Ушбу савдо маркази шаҳар марказида, Сирдарёнинг чап соҳилида, аниқроғи, Эрон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400