Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғир

 

Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган, деб ёзмоқда телеграмдаги “Daryo—LIVE” канали.

Хасталанган актёрни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори Абдуҳаким Хаджибаев кўрикдан ўтказиб, операция амалиётини амалга оширган. Мураккаб операция олти соат давом этган.

ЎзАнинг «аниқ берилган маълумотларга» таяниб хабар беришича, Пўлат Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

«Ҳозирда актёр Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жонлантириш бўлимида ётибди. Малакали шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Пўлат Саидқосимов 1931 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1954 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Фаолиятини Ҳамза номидаги Ўзбек драма театрида бошлаган. «Муҳаббат можароси», «Абу Райҳон Беруний», «Чол ва набира», «Шайтанат» каби ўнлаб кино ва видеофильмларда роль ўйнаган.

1969 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1979 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 2001 йили эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон республикаси халқ артисти дилбар абдулазизова 68 ёшида вафот этди

2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UZ24 ...

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Гулбаҳор йўлдошева вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда марҳумнинг яқинлари маълум қилган.  Ўзбек миллий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400