Зимбабведа душанба куни бошланиб, ҳозирда давом этаётган норозилик намойишлари вақтида 172 киши жабрланиб, 68 нафари ўққа тутилган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги Инсон ҳуқуқлари учун курашаётган Зимбабведаги шифокорлар ассоциацияси (ZADHR) билдирганини маълум қилди.

Шу кунгача намойиш вақтида уч киши ҳалок бўлган. Уларнинг бири мактаб ўқувчиси экани айтилмоқда.
“Ҳозирда ZADHR шифокорлари 172 киши ётган давлат ва ҳусусий идораларни излаб чиқди. Уларнинг 68 нафарига ўқ тегиб, оғир аҳволда қолган. Улар операция қилинди”, — деб айтилади маълумотда.
Бундан ташқари, шифокорлар намойишчилар орасида полициянинг итлари тишлаб, маҳсус таёқ тегиб, танасига бошқа жисмлар билан жароҳат олганлар ҳам борлигини маълум қилишди. Ушбу ташкилот “жароҳатланганлар кўп бўлиши эҳтимоли борлиги, сабаби уларни шифохонага киргизишмаётганини” айтган.
Зимбабвеликларнинг норозиликка чиқишига президент Эммерсон Мнангагванинг баёноти сабаб бўлган, у ёқилғи нарҳини 200 фоизга кўтарилишини айтган эди.
Мирзоулуғбек Каримов