ИИББ раҳбарининг айтишича, «Жиноятчиликнинг 50 фоизга тушиши — Мирзиёвнинг сиёсати» экан

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда жиноятчилик даражасининг кескин пасайгани — президент Шавкат Мирзиёев сиёсати натижасидир. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев сешанба куни бўлиб ўтган брифингда айтган.

Рустам Жўраев

Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда Тошкентдаги 9 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган бўлса, 2018 йилда бу рақам 70 тага етди. Талончиликлар сони 51 фоизга (245 тадан 120 тага), босқинчилик — 53 фоизга (136−64), ўғирлик — 52 фоизга (1969 − 947), фирибгарлик — 46,5 фоизга (2420 − 1296) камайган (республика бўйича статистика).
Бошлиқ Рустам Жўраев ахбороти қай даража тўғри ёки нотўғри буниси бизга қоронғу. Бироқ Шавкат Мирзиёев сиёсати дейишликка ҳалибери эрта эмасмикан. Майли Пезидентни сиёсати туфайли жиноятчилик фоизи тушди ҳам дейлик. Бироқ Мирзиёев даврида миграциянинг сони камайиш ўрнига кўпайиши, аҳолини қашшоқлашиши камаймасдан яна да қашшоқлар сонини кўпайишига ҳам Мирзиёевнинг сиёсати айбдорми?
Ўзбекистонда Рустам Жўраев ва бошқа амалпараст ва унвонпарастлар сўнги кунларда Мирзиёевни мақташ сиёсатини бошлаб юбордилар бу эса мамлакатни Каримов давридаги жарликка яна олиб келишидан дарак беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бразилияда бўрон бўлиб, 182 минг уйни электр таъминотисиз қолдирди

Бразилиянинг жанубидаги содир бўлган тропик бўрон туфайли 182 минг уй электр таъминотисиз қолди. “Якекан” тропик циклони мамлакатнинг жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида ўз ...

Москва муфтийси тожикистонликни одамларни қутқаргани боис медаль билан тақдирлади

Россия мусулмонлари Диний идораси раиси, Москва шаҳар муфтийси Альбир Ҳазрат Крганов ёнғинда ўнлаб одамларни қутқарган Фарзон Салимовни диний идоранинг «Тиришқоқлик ва ...

Ҳарбий хизматдан асоссиз бўшатилган капитан

Жиноят ишлари бўйича суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини назорат тартибида текшириш қонунийлик ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча кафолати, одил судлов ...