ДХХнинг троллари Фейсбукда ўз фаолиятини кучайтирмоқда

Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда Ўзбек мухолифатини қоралаш мақсадида ДХХнинг троллар гуруҳи ўз фаолиятини кучайтирмоқда. Уларнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳукуматидаги амалдорларни танқид қилган шахсларга бўхтонлар ёғдириш, уларнинг халқ олдида обрўсини тўкишдир. Ана шундай бўхтонлардан бири яқинда Фейсбукдаги «Баҳс майдони» гуруҳида мухолифат вакилларидан бири Намоз Нормўминга қаратилди. Троллар Намоз Нормӯминни
бесоқолбозликда айблашди, шунингдек унинг суратига «Адоб Фотошоп» дастури орқали ишлов бериб, Туркиядаги Гейпаратда иштирок этган деб эълон қилди. Орадан кӯп ӯтмай, Намоз Нормўмин ўзининг Фейсбук саҳифасида бу ДХХнинг туҳмати эканини исботлади ва фотонинг асл кўринишини тақдим қилди. Асл нусхадаги фотосуратда аслида Фаластин байроғи акс этиб турганини кўрсангиз бўлади.


Кўп ўтмай яна ўша троллар гуруҳи Намоз Нормўминга қарата ўз карикатурасини эълон қилди. Карикатурани шунчалик профессионал рассомлар чизгани ва унга катта маблағ сарфланганини ҳар қандай инсон билади.
ДХХнинг навбатдаги нишони Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ демократик Партиясининг лидери Баҳодир Хон Туркистонга қаратилди. ДХХ тролларининг ёзишича, Баҳодир Хон Туркистон гӯёки Ўзбекистонга тош отмоқда ва туҳмат қилмоқда. Яқинда таниқли журналист Рўзибой Азимий билан суҳбатлашган Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистоннинг бугунги сиёсатидаги коррупциявий схемани очиб ташлаган эди. Яъни бу суҳбатда ҳеч қандай Ўзбекистонга тош отилмаган ҳам, Ўзбекистонни қораламаган ҳам, аксинча собиқ Президент Ислом Каримов ва унинг коррупционер вазири, ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёевни бутун бошли Ўзбекистонни порага тўлдирганини ва ҳар бир ҳоким ва мансабдорлар пора орқали мансабга келганини таъкидлаб ўтган ва уларни агар халқ олдида ҳақ бўлса Президентдан тортиб оддий мансабдоргача «Солиқ декларацияси»ни тўлдиришини таклиф қилган. Буни тушунмаган троллар гуруҳи Ўзбекистонга тош отаяпти қабилида мухолифат вакилини қораламоқда. Бу троллар бир нарсани тушунмайди ёки тушунишни исташмайди. Ўзбекистон дегани бу Мирзиёев ёки Каримов дегани эмас. Ўзбекистон дегани бу бутун бошли ўзбек ва бошқа миллатларнинг эмин- эркин яшаши учун қурилган давлат. Мазкур давлат халқининг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳеч қайси мансабдор топтамаслиги ва бу давлатнинг бутун дунё ҳавас қиладиган давлатга айланишини Баҳодир Хон Туркистон ва бошқа мухолифат вакиллари астойдил исташади. Аммо Шавкат Мирзиёев сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни хоҳламайди. Агар хоҳлаганида эди, Ўзбекистоннинг икки йил ичида барча соҳада ривожлангани яққол кўзга ташланган бўлар эди. Афсуски, мамлакатимиз ҳозирги кунда ривожланиш ўрнига қашшоқлашиб бормоқда. Буни очиқ-ойдин айтганлар, фикр билдирганлар эса троллар назарига кӯра душманга, мусаффо юртга “тошотар”га айланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада туғилган шавкатжон, зироатхон ва саидахоннинг отасига президент номидан cobalt совға қилинди

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахоннинг отасига Ўзбекистон Президенти номидан Cobalt машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияси ишлаб чиқилди

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали ...