Ўзбекистондаги болалар боғчаларида қўшимча пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:

👉 дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

👉 ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий  санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар).

Мазкур ҳужжатга кўра, қўшимча хизматларнинг нархлар прейскуранти мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.

Мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.

Бунинг учун фарзанди қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли мактабгача таълим муассасасига ариза билан мурожаат қилади ҳамда улар ўртасида шартнома тузилади.

Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жомбой тумани ҳокими умид назаров ҳам ишдан олинди

Президент Мирзиёев Жомбой тумани маъмурияти фаолиятини танқидий баҳолади. Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров ҳам лавозимидан озод этилган. Шунингдек, қолган уч сектор ...

Мардикорнинг мардикорлар (бозори) ҳақида ўйлари…

Бунинг келиб чиқиш сабаблари жуда кўп. Ҳозир урфда бўлгани – эски ҳукуматни айблаб қўйиш, тамом! Ваҳоланки, ўша таркибнинг камида саксон фоизи ҳозир ҳам фаолият олиб ...

«буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, ...