Товуққа айланган бургут

Овчи тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чиқиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди.

Орадан вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжахўрозлар қичқира бошлади. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям…

Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди.

– Во ажаб… Бу қандайин қуш.. Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман..

– Бу бургут, осмон хукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берди товуқ.

Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди…

Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит, одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб, мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз БУРГУТдирсиз… Учишга ҳаракат қилиб кўринг.

Манба: Уч нуқта

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда адолат шабадалари қачон эсади?

Сурхондарё вилояти Музробод туман ҳокимлиги мен, Дилором  Зайниева раҳбарлик қилаётган «Зебо Ситора» фермер хўжалигимизни ноқонуний, ҳаётга тадбиқ этилган қонун ҳужжатларига ...

Одатлар иқтисодиёти: янгиликни қўллаш нега бунчалар оғир

Аксарият кундалик хатти-ҳаракатларимиз одат тусига кирган. Ҳаётимиз ўз қўлимизда, деб бонг урсак-да, одатга айланган юриш-туришимизни ўзгартириш ниҳоятда машаққатли кечади. ...

Чайлами? йўқ, мактаб… халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 170 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Уларда кўп миллатли халқнинг фарзандлари таълим-тарбия ...