Ўзбекистон бош прокуратураси вакили авваллари «террористик оқимга алоқадор» деб сунъий айбловлар қўйилганини тан олди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримовнинг сўзларига кўра, авваллари террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар фаолиятида иштирок этади, деб сунъий айблов қўйиш ҳолатлари бўлган. Бу ҳақда Kun.uz  хабар бермоқда.

«Охирги икки йилда фаолияти тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун судланиб, жазони ўтаётган шахслар сони жами 100 фоиздан 30 фоизга камайди. Бунга оқлов, афв этиш йўллари ҳамда уларга қўйилган сунъий айбловларни олиб ташлаш билан эришилмоқда. Инкор этмаймиз, сунъий айбловлар эълон қилиниши ҳолатлари ҳам бўлган. Лекин сўнгги 1,5 йил давомида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаётганини шу соҳани назорат қилаётган бошқарма бошлиғи сифатида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маҳкумларга нисбатан сунъий равишда интизомий жавобгарлик қўлланган, уларнинг енгиллаштирилган тизимга ўтказиш масаласида тақиқ бўлган. Бу ҳолатларга ҳам тўлиқ барҳам берилди», – дейди Сардор Каримов.

Ҳозирда террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш ишлари бўйича махсус Комиссия тузилган бўлиб, у аллақачон фаолиятини бошлаган.

Маълумот учун, сўнгги йилларда жазони ўтаётган 3 333 нафар, жумладан, фаолияти маън этилган ташкилотларга кириб қолган 646 нафар маҳкум афв этилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 2018 йилда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган ва озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган 136 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 41 нафари айнан фаолияти тақиқланган ташкилотлар таркибида бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«озодлик» радиоси комил алламжоновга қарши ахборот кампаниясида айбланди

“Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди. Бу ҳақда ...

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Дима қаюмнинг машҳур кутубхонаси яна бузилишга тушди

Риштонлик Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм)нинг хайрия билан қурган «Халқ кутубхонаси» яна бузилишга тушди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди. «МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ учун ...