Ўзбекистонда нотариусларнинг 10 фоизи талабга жавоб бермайди

Адлия вазирлиги томонидан ҳар ярим йилда нотариусларнинг иш фаолияти сифатини баҳолаш тизими йўлга қўйилган, деб ёзмоқда  телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот»  канали.

Иллюстратив фото

Бундан кўзланган мақсад тизимда халққа хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни тузатиш ҳисобланади.

Нотариусларнинг 2018 йил II ярим йиллик фаолиятини баҳолаш “Нотариус”  автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда амалга оширилди.

Баҳолаш натижалари кўра жами 635 нафар нотариуслардан 21 нафари фаолияти “аъло”, 341 нафари фаолияти “яхши”, 209 нафари фаолияти “қониқарли”  деб баҳоланди.

Баҳолаш рейтингида (максимал 100 балл) дастлабки 3 та энг юқори ўринни эгаллаган нотариусларнинг икки нафари Тошкент шаҳрида ва бир нафари эса Навоий вилоятида ишлайди:

Азиза Шухратовна Шаназарова — Тошкент шаҳар, Миробод туман 9-сон ДНИ нотариуси — 91 балл;

Фозилходжа Хашимходжаевич Набиев — Тошкент шаҳар, Олмазор туман 11-сон ДНИ нотариуси — 90 балл;

Икром Эшмирзаевич Исаев — Навоий вилояти, Нурота туман ДНИ нотариуси — 90 балл.

Рейтингда фаолият  юритаётган нотариусларнинг 10 фоизи (64 нафари) “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган. Уларнинг  38 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Қашқадарёда, 6 нафари Фарғонада, 4 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Самарқанд, 2 нафардан Наманган, Хоразмда ҳамда 1 нафари Сирдарё вилоятларига тўғри келади.

Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти “аъло” деб топилган нотариусларни рағбатлантириш ва “талабга жавоб бермайди” деб баҳоланган нотариуслар фаолиятини яхшилаш чоралари кўрилади.

Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан  www.minjust.uz  сайти орқали танишишингиз мумкин.

Эндиликда, вазирлик томонидан нотариуслар фаолиятини бевосита  фуқаролар томонидан нотариал хизматларни олиш вақтида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

50 нафар муҳожирни олиб кетаётган кема ўрта ер денгизида ағдарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича агентлиги ва Ливия соҳил қўриқчиларининг маълум қилишича,  Европага йўл олган қайиқ Ўрта Ер Денгизида ағдарилган. Унинг ...

Ҳакерлар ўзбекистондаги расмий сайтларни бузиб кирди

Ўзбекистондаги бир неча расмий давлат сайтларига ҳакерлар томонидан ҳужум қилинган. (more…)

Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди

Москва шаҳрида Украина фуқароси ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Sputnikга таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото Қотиллик содир бўлган пайтда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400