Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва Қозоғистонга расмий ташриф билан келди

Бугун 21 янаварь куни Қозғоғистон пойтахти Остона шаҳрига Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва расмий ташриф билан келди. Икки давлат раҳбари Остона шаҳридаги Оқ Ўрда қароргрҳида учрашишди. Бу ҳақда «24.kz » хабар берди.

Фото:24.kz

Учрашув давомида икки Президент қишлоқ хўжалиги, тоғ кон бойликлари ва бошқа бир қатор иқтисодий битимларга имзо қўйишган.

Эслатиб ўтамиз, Мнангагва Зимбабве президентлигига 2017 йилнинг ноябрь ойида тайинланган. Унга қадар мамлакат биринчи вице-президенти ва ҳукуматнинг бир нечта катта лавозимларида фаолият юритган. Мнангагвадан аввал Зимбабвени қарийб 30 йилдан ортиқ Роберт Мугабе бошқариб ҳарбий инқилоб туфайли тахдан воз кечишга мажбур бўлган эди.

 

 

Бўлишинг: