Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, 19 январь куни 2011 йилда туғилган Хўжайли тумани Хўжайли шаҳри «Таўша» кўчасида яшовчи А.А. «Антакия» ресторанига онаси билан тўйга бориб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармасига 18:30 да хабар берилган. Тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойида қидирув ишлари ўтказилган.

«Антакия» ресторани кузатув камераларининг тасвирларидан маълум бўлишича, А.А. ресторан яқинидаги оқава қувурга тушиб кетган. 19 январь куни кеч соат чамаси 23:30 лар атрофида боланинг жасади қувур ичидан топилган. Дастлабки тахминларга кўра, болакай қувурга сирпаниб тушиб кетган.

Маълумот учун, 19 январь куни Қорақалпоғистонда қор ёққан эди. Жараён бўйича ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари нартай дутбаев етти ярим йилга қамалди

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари Нартай Дутбаевга тайинланган жазо муддати ошкор этилди, дея хабар беради Қозоғистон Республикасининг Олий суд ...

Даромад чакки эмас, буромад қандай?

  Бугун бизнинг иқтисодий аҳволимиз қандай. Расмий маълумотлар бўйича иқтисодий аҳволимиз ёмонга ўхшамаябди. Шу ўринда эътиборимизни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар ...

Россия аэропортида ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар ...