“Ипподром” бозори акциялари сотувга қўйилди

 «Chilonzor buyum savdo kompleksi» АЖ (аҳоли орасида «Ипподром бозори») акциялари фонд биржасида сотила бошланди. Бу ҳақда биржа сайтида хабар қилинган.

Ўтган ҳафта улар билан 1,3 млн сўмлик 39 та битим тузилди, уларда 48 961 дона акция қатнашди ҳамда улар 10 сўмлик номиналда бир акция учун 25-28 сўмдан сотилган.

2017 йил охирида компания акциялари тақсимлаб ташланди, натижада нарх 4290 сўмдан 1 сўмгача тушиб кетди, 2018 йил бошида, акциялар консолидациясидан (тўплаш) сўнг, номинал қиймат 10 сўмгача кўтарилди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада битимлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди. 14-18 январда биржада 2,323 млрд сўмлик 32та эмитент корпоратив қимматли қоғозлари билан 1125та битимга эришилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча пули яна ошди

Кейинги бир йил ичида мактабгача таълим муассасаларига тегишли камчиликлар кўп бора тилга олинди. Республикамиздаги бир неча боғчаларнинг аянчли аҳволи, жумладан, 2017 йилда ...

Ўзбекистонда кимлар ер участкаларини аукционсиз олади?

Ўзбекистон Республикасида фуқароларга ер участкалари аукционсиз берилиши мумкин.   Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали ёзмоқда. Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 ...

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...