Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри шаҳар ҳокимлигига таяниб хабар қилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги

«Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Микрорайон ҳудудидаги барча фоҳишалик билан шуғулланиб рўйхатга тушган хонадонларни кириш йўлакларига, кўнгилочар масканларга, компьютер ўйинхоналарига, спиртлик ичимликлар сотиш дўконларига ҳамда ҳудудлар марказларига кузатув камералари ўрнатилмоқда», — дейилади хабарда.

Ушбу кузатув камералари Ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ҳамда тун-у кун назоратга олинади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги фуқароларни биргаликда Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш учун курашга таклиф қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега ҳаммаси аксинча?

Xусусий тeлeкaнaллaрдaн биридa Фaрзaндлaрини мaктaбгa олиб борaётгaн отa-онaлaрнинг интeрвюлaри бeрилди. Ҳaммaси яшaш жойидaн йироқроқ мaктaбгa бeришнинг пулли бўлгaнидaн ...

Тошкентда ўз машинасида «шумахер»лик қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда катта тезликда кетаётган машина рулини бошқарувсиз қолдириб, машина томига ўтириб олган «эпчил» ҳайдовчи тасвирланган видео кенг тарқалганлиги ...

Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ...