«Эгизак фарзандларимга Жаҳонгир ва Ортиқхўжа деб исм қўйсам, ҳокимбува Tashkent City’нинг юқори қаватидан уй берармикинлар? Худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётардим»

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бир мурожаатчи аёл билан бўлган мулоқоти видеопарчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Аёл кўп қаватли уйнинг 1-қаватидан хонадон олиш учун пул тўлагани, бироқ унга 7-қаватдан уй беришмоқчи эканлигини айтганида, сигарет тутган ҳоким унга: «Худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётинг», деб жавоб берган — бу ўша видеопарчанинг кулминацияси, видеода бошқа гаплар ҳам бор.

Мақталган ҳоким билан боғлиқ кўнгилсиз, инқирозли ҳолат. Ижтимоий тармоқдаги аксарият фаолларга ҳоким Ортиқхўжаевнинг бундай муомаласи хуш келмагани табиий ҳол.

«Тошкент ҳокимининг оддий одамларга муносабатини кўриб, кўпчиликнинг ғазаби келганини яхши тушунаман. Уч фарзанднинг онаси бўлган аёлга: «Ўзингизнинг болангизми ёки бировникими?», деб савол қўйиши — нафақат маданиятсизлик, балки ўша аёлни очиқ-ойдан ҳақорат қилишдир!», — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

«Тўғри, ҳоким бу каби майда-чуйдалардан безиган, асаби бузилган, шу сабабли «катта режалари» қолиб кетаётган, ҳатто бу савол-жавоб атайлаб — иғво қилиш мақсадида уюштирилган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу уни оқлашга асос бўлолмайди. Шундайига ҳам уронғич, сўконғич ҳокимлар  манзарасида Ортиқхўжаевники ошиб тушди», — деб қўшимча қилган бошқа бир фойдаланувчи.

Тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳар икки томонни ҳам муросага чақирганлар бор: «Икки кундан бери шаҳар ҳокими ҳақида уятсиз ва ноҳақ гаплар ёзаётганлар, инсофга келинг. Шу уйлар қурилмаган пайтларда ҳам жимгина юргандик… Биз шундай оломонмизми? Уятсизмизми?.. Жаҳонгир ака, сиздан ҳам илтимос, ўша аёлга ёрдам беринг».

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтган гапи-ю муомаласи бир мавзу, уч эгизак фарзандини Президент шарафига Шавкат, Миромон, Мирзиё деб атаб, Cobalt’ли бўлаётганлар бошқа бир мавзу. Халқ эса тенги йўқ ижодкор: «Эгизак фарзандли бўлсам, бирига Жаҳонгир, иккинчисига Ортиқхўжа деб исм қўйсам, ҳокимбува Tashkent City’нинг янги Бульваридан бир квартира берармикинлар? Энг юқори қаватидан бўлса ҳам майли — Худога яқин бўлиб, дуо қилиб ётардим».

Манба: “Дарё-Лайф”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда эрининг қариндошларига “заҳар солган” аёл 18 йилга ҳукм қилинди

Тожикистоннинг Хатлон вилоят суди Панж туманидаги Турдишайх қишлоғида истиқомат қилиб келган 39 ёшли Махпура Хикматовани 18 йил озодликдан маҳрум қилиш борасида ҳукм чиқарди. ...

Қозоғистон ва ўзбекистон таълим тизимида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эрик Ўтембоев билан учрашувдан кейин Ўзбекистондаги олий ...

Миллатни хор қилган амалдорлар-а!

Бугун Абу Сахий бозорида чеккада бироз ўтириб, ёнимга келиб тўхтаган 45 ёш атрофидаги бир аравакаш акани гапга тутдим. Ўзлари Қашқадарёлик эканлар. Ўртача бир кунда 100 минг ...