Қозоғистонлик чегарачилар 5 нафар ўзбекистонликни музлаб қолишдан қутқариб қолди

Қозоғистон чегара наряди чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган беш нафар ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Podrobno.uz»га асосланиб хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

«Қўлга олинганлар Дарьинск посёлкаси туман шифохонасига етказилган. Улардан бирида шифокорлар умумий совқотиш, оёқларини 3—4-даражали совуқ уришини қайд этган. Эркак интенсив терапия палатасига жойлаштирилган. Унинг аҳволи оғир», — дея таъкидлайди Қозоғистон Чегара хизмати.

Яна икки эркакка умумий совқотиш, оёқларини 2—3-даражали совуқ уриши ташхиси қўйилган. Уларнинг аҳволи — ўртача оғир. Қолган икки фуқарода оёқларини 1-даражали совуқ уриши аниқланган. Улар шифохонага ётқизилмаган.

Ҳозирда чегарадан ноқонуний ўтишга уринган фуқаролар конвой қўриқлови остида Дарьинск посёлкаси шифохонасида эканлиги маълум қилинмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Русийзабон миллатдошларим мени «миллатчи» деб ҳақоратлашларига рози эмасман

Қўйган сарлавҳаси учун (Арипов: «Сделав ставку на английский язык, мы совсем забыли про русский») мен «Репост.уз»ни ёмонлагим йўқ — рус тилида фаолият кўрсатадиган аксарият ...

Самарқанддаги зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин шаҳарчаси, Истиқлол кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда. «Xabar.uz» сайтининг ёзишича, 2 октябрь куни тонгда ушбу ҳолат ...

Россия ва тожикистон «мусулмонларни қайта тарбиялаётган» хитойни қўллаб-қувватлади

БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Хитой томонидан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Хитой ҳукумати ушбу ҳудудда ўзгача сиёсат юритмоқда ва ...