«Озодлик Радиоси»га қанча пул ажратилиши маълум бўлди

«Озодлик Радиоси» (тўла номи – «Озод Европа Радиоси/Озодлик Радиоси», РСЕ/РС) – АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган халқаро нотижорат радиоузатиш ташкилоти. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри CA-Newsга асосланиб ёзмоқда.

АҚШнинг Глобал медиалар бўйича агентлиги васий ҳисобланади. Миссияси – «матбуот эркинлиги ҳукумат томонидан чекланган ёки ҳозирча жамоат ҳаётининг нормасига айланмаган мамлакатлар аудиториясига мурожаат қилиш орқали, демократик қадриятлар ва институтларни тарғиб этиш».

2018 йил октябрь ойи ҳолатига кўра, эфирга узатиш Шарқий Европа, Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқнинг 23 мамлакатида 26 тилда амалга оширилмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида «Радио Азаттик» қозоқ хизмати, «Озоди Радиоси» тожик хизмати, «Радио Азаттик» қирғиз хизмати, «Азатлик Радиоси» туркман хизмати ва «Озодлик Радиоси» ўзбек хизмати мавжуд.

Қуйида «Озодлик Радиоси»нинг Марказий Осиё хизматлари учун АҚШ бюджети ҳисобидан молиялаштириш жадвали тақдим этилган.

Эфирга узатишдан ташқари, «Озодлик Радиоси» Интернет орқали ҳам ўз эшиттиришларини беради ва телевизион дастурлар яратади. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Вашингтонда, дастурий маркази – Прагада (1995 йилигача Мюнхенда жойлашган), шунингдек, 17та минтақавий бюро мавжуд.

«Озодлик Радиоси»нинг расмий сайтидаги маълумотларга кўра, РСЕ/РС’да тахминан 400 нафар журналист ва 750 нафарга яқин фрилансер ишлайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди

Хитой Миллий статистика хизматининг маълумотларига кўра, Хитойда туғилиш кўрсаткичи 1000 кишига 7,52 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йили 8,52 тани ташкил этган эди. ...

Украина ҳукумати саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади

Фото: DW Украина Вазирлар маҳкамаси Олий Раданинг Грузия собиқ президент Михаил Саакашвилини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига номзод сифатида берган таклифини рад ...

Эрдўғоннинг партиядоши ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун расмий Анқара томонидан Содиқ Бадак номзоди таклиф қилингани маълум бўлди. Содиқ ...