Ravon автомобилларининг Россия бозоридаги йиллик сотуви салкам уч бараварга камайиб кетди

2018 йил якунларига кўра Россия бозорида Ravon улуши 0,3% ташкил қилган. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси йиллик ҳисоботида қайд қилинган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”  интернет нашри.

Фото:Халқ сўзи

Таққослаш учун, ўтган йилнинг ушбу даврида бренднинг улуши 0,9% ташкил қилганди.

Сўнгги бор компания автомобилларини майда сотган — 508 дона. Кейин эса улар барча дилерлик марказларидан йўқолган. Натижада 2018 йилда Ravon Россияда 5 184 дона автомобиль сотган.

2017 йилда эса ушбу кўрсаткич 15 078 донани ташкил қилган. Бу дегани Россия бозорида Ravon бир йилда салкам уч баравар йўқотишга учраган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахриддин исамов суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда 

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд ...

Ўзбекистондаги бизнесни тартибга солувчи муҳит ёмон деб топилди

Иллюстратив фото WGI (Бутунжаҳон бошқарув индекатори) индексига кўра, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда бизнесни тартибга солувчи муҳит салбий зонада сақланиб қолди. ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)