Қирғизистонда цирк ҳодимлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзишди

Қирғизистон давлат циркида фаолият олиб бораёт 30 дан ортиқ артист, труппа раҳбарлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда  “Азаттык” радиосига циркдаги “Ёш Қирғизистон” труппасининг раҳбари Данияр Бўлўкбаев маълум қилган.

Унинг айтишича, ариза билан биргаликда артистлар халқаро мусобақалардаги ва турли-туман танловларда ютиб келган совринларини, фаҳрий ёрлиқларини маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқуловга топширишмоқчи.

— Вазир «уч кун оралиғида раҳбар тайинланади» деб ваъда берган. Бугун учинчи кун келди. Кеч кирмоқда, ҳеч қандай иш бўлмаяпти,— деди Данияр Бўлўкбаев.

Шу ҳафтанинг душанба куни Давлат циркининг 20 га яқин ҳодими

Жогорку Кенешнинг (парламент) биноси олдида норозилик сифатида ўйин кечасини ташкиллаштирган эди. Акция иштирокчилари икки ойдан буён раҳбар тайинланмаётганига, маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқуловнинг циркнинг жамоати таклиф қилган Аида Акматова номзодлигига қарши бўлаётганига норози эканини айтишган.

Вазир Жаманқулов цирк раҳбариятига номзодларнинг дастур-концепциялари кўрилаётганини, идорага ўз ишини билган кучли менежер бориши кераклигини айтган.

Циркни шу кунгача, 2004-йилдан буён бошқариб келган раҳбари Қурманғази Исанаев ўтган йилнинг сўнги ойида йирк жамоатининг норозилиги туфайли раҳбарликдан олинган.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Малайзияга кетаётган ўзбекистонликлар учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги Малайзияга кетаётган Ўзбекистон фуқароларини Малайзия миграция қонунчилиги билан таништириб, тақдим этилиши керак бўлган ...

Дайджест: марказий осиё терроризмнинг уруғими?

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон мусулмон-рохинжаларга нисбатан зўравонликлар қўллангани, бунинг оқибатида 600 мингга яқин киши қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур ...

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...