Венесуэлладаги намойишларда 26 киши ҳалок бўлди, Мадуро эса тахтни бўшатмаслигини айтди

Сўннги кунларда Венесуэллада юз бераётган намойишлардаги тўқнашувда камида 26 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ҳорижий ОАВлари.

Фото: Reuters

Бу орада Николас Мадуро президентлик ваколати тугагунга қадар лавозимини тарк этмаслигини билдирди.  «Ҳукуматни 2025 йилгача бошқаришда давом этаман. Мени халқ ва армия қўллаб-қувватлашига ишонаман», — дейди Мадуро Олий суддаги баёнотида.

Мадуронинг айтишича, “мамлакат давлат тўнтариши қилаётганларга дуч келмоқда ва бунга қатъий қарши курашишимиз зарур, дея қўшимчалайди у.

Маълум бўлишича, чоршанба куни Венсуэллада йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Муҳолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилди.

АҚШ ва бошқа Лотин Америкаси давлатлари раҳбарлари Гуайдони тан олди. Россия эса Мадуро томонида эканини билдирди. Шунингдек Венесуэлланинг Суриядаги элчиси ҳам намойишларни қоралаб, бу кўринишни “Сурия сценарийси!”- деб айтди.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бўстонлиқ туманида  100 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган гэс қурилиши бошланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсида гидроэлектростанция қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри ёзмоқда. Лойиҳа бўйича капитал қўйилмалар ҳажми ...

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Ўзбекистонда нон нархи икки бароварга ошди

Ўзбекистонда 15-сентябрдан бошлаб қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотила бошланди. Шу тариқа буханка ...