Майда порахўрлар ушланмоқда бири Бухоро ҳокимлигидан, бошқаси эса Гурлан тумани ҳокимлигидан

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган, дея Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, — дейилади Бош прокуратура мълумотида.

Бундан аввал  Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлиги ҳақида Бош прокуратура хабар берган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар азиз. шифокорлар-чи?

Ҳамма ўқитувчиларнинг ёнини олиб хўб гапирди. Роса кутдим: бирорта одам соғлиқни сақлаш тизимини ҳам гапирар эканми, деб. Афсуски, ҳеч ким буни тилга ҳам олмади. Бугун ...

Журналистнинг “дангал” ёлғони

Рузибай Азимий Жорий йилнинг 30 июль куни "Ӯзбекистон" канали эфирида кетган "Таҳлилнома" ҳафталик дастуридан кейин Ӯзбекистон телевидениесида рӯй бераётган ӯзгаришлар, ...

“балларим етарли эди, лекин ноҳақлик қилишди, сингапурга олишмади” (видео)

  Тошкентдан келган видео 0:00:19 0:00:00/0:00:19 ▶ Бевосита линк "Мен бу йил Сингапур менежерлик ва туризмни ривожлантириш университетига (МДИСТ) имтиҳон топширдим. ...