Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакда телефон “титкилаганлар” жарима тўлашмоқда

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакларда ўз телефонини “титкилаганлар” жарима тўлашади. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.

Пиёдалар ўтувчи йўлакда телефон орқали мулоқот қилиб, хат ёзиб, ижтимоий тармоққа кириб ёки яна бошқа вазифаларни бажарганлар жаримага тортилади. Ушбу қонун 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб ўз кучига кирганини ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари маълум қилишган. Маълум бўлишича, Хитойнинг Чжэцзян провинциясининг Вэньчжоу шаҳрида охирги бир хафта давомида 100дан ортиқ пиёда жарима тўлаган. Қоидани бузган шаҳс 10 юан (таҳминан 12400 сўм)миқдорида жарима тўлашга мажбурдир.

Мирзолуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хориждаги ўзбек мигрантлари йил бошидан буён ўз оилаларига 4,5 млрд доллар жўнатишди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг халқаро пул ўтказмалари ҳажми 5,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот ...

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...

Балиқ овидаги қонунбузарликлар учун жазолар кучайтирилади

Сенат ялпи мажлисида  сенаторлар Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқилди. Бу ҳақда телеграмдаги ...