“Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизматига асосланиб “Халқ сўзи”га маълум қилди.

У бу лавозимда Жамшид Хўжаев ўрнини эгаллади.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 2018 йилнинг 1 июнь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланганди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.