Аравондаги сув омбордан 3 метрли ўлик илон топилди

Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятига қарашли Аравон туманининг Тўў-Мўюн овул ҳукуматидаги Жеке-Мисте қишлоғининг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудида, аниқроғи Кампиробод сув омборидан узунлиги 3 метрлик илон топилди. Бу ҳақда «turmush.kg» сайти маълум қилди.

Қишлоқ ветиринари  Маматирайим Тажибаевнинг айтишича, илон Ўзбекистондан оқиб ўтган бўлиши мумкин.

«Икки кун аввал қишлоқликлар сув омборидан узунлиги 3 метр, йўғонлиги 30-35 сантиметрга етган ўлик питонни ушлаб келишибди. Ўзбекистонда биров боқиб юриб, ўлиб қолганидан сўнг ташлаб юборган деб таҳмин қилмоқдамиз», – деди ветеринар.

Илонни топиб олган қишлоқликлар маълумот беришни хоҳламади, уни сувга оқизиб юборишганини айтишди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонлик йигит қабристонда севгилиси ва ўзини пичоқлади

Қонликўл туманида Ш. Кенгесбаев (1995 йилда туғилган) бошқага турмушга чиққан собиқ севгилиси Д.Коптлеува (1998) ва ўзини пичоқлади. Ҳодиса 1 март куни соат 19:30 ларда ...

Мирзиёев тошкент прокуратураси ва милициясининг туну-кун ишлашига буйруқ берди

2018 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри кўчалари ҳуқуқ тартибот органлари томонидан туну-кун назорат остида олинади. 19 июнь куни президент томонидан “Хавфсиз пойтахт” ...

Ақш хайрихоҳлиги нечоғли устун?

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга жорий йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон ...