Ўзбекистонда Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга мувофиқ, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга ер участкаси эгалари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан ҳамда етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш “Давергеодезкадастр” қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари ҳокимнинг қарори билан белгиланган ер участкаси ажратилаётган юридик ёки жисмоний шахс (буюртмачи) ҳамда кадастр органлари томонидан шартнома асосида бажарилади.

Буюртмачи ер участкасини ажратиш учун туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлигига ариза беради.

Ажратилаётган ер участкалари қурилиш органлари билан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали келишилиши лозим.

Тегишли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокими икки кун муддатда ер участкаси ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қарор асосида уч кунда ер участкаси чегаралари белгиланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmikrofon: “ўн йил олдин буздирилган дўконим учун ер ҳам, товон пули ҳам ололмадим”

  OzodMikrofonга қўнғироқ қилган қўқонлик тадбиркор Авазбек Ҳожиматовнинг арз қилишича, деҳқон бозори ичидаги дўкони бундан ўн йил олдин қайта шундай дўкон қуриб бериш ...

Мажбурий меҳнат тарафдори эндиликда мажбурий меҳнатга қарши комиссия раҳбари

Сӯнгги бир йил давомида мамлакатимизда кадрлар сиёсатида қатор янгиликлар бӯлди.  Бир неча вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбар ӯринбосарлари, масъул шахслар ӯзгарди. Бир ...

Ақш хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат котиби ...