Чет элга кетган Ўзбекистонликлар сони икки бараварга кўпайди

Охирги икки йилда чет элга борувчи Ўзбекистон фуқароларининг сони сезиларли даражада ортди. Бу ҳақда “Spot”га таяниб “Соф.уз”  хабар берди.

Масалан, 2017 йилда бу кўрсаткич 6,8 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса 13,8 миллион кишини ташкил этди. Худди шундай чет элдан ташриф буюрувчилар ҳам икки баробарга ортган.

МДҲ давлатларига кетган Ўзбекистон фуқаролари 13308,0 минг кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 96,2 фоизини ташкил этади, узоқ хорижий давлатларга эса 530,6 минг киши (ёки 3,8 фоиз) ташриф буюрган.

Чет элга кетган фуқароларнинг асосий қисми МДҲ давлатларидан Қозоғистонга 51,6 фоиз (7139,8 минг киши), Қирғизистонга 23,1 фоиз (3196,8 минг киши) ва Россияга 8,5 фоиз (1178,7 минг киши) ташриф буюрган. Узоқ хорижий давлатлардан эса Жанубий Кореяга (79,7 минг киши), Хитой, АҚШ, Германияга ташриф буюрган.

Фуқароларнинг асосий сафар мақсади қариндошларни бориб кўриш — 57,6 фоиз, сайёҳлик мақсадида — 2,9 фоиз, ўқиш мақсадида — 0,8 фоиз, даволаниш, хизмат юзасидан — 0,4 фоизни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро ариғидан 2 яшар боланинг жасади топилди

8 август куни соат 17:21 да «102» рақамига фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб ...

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтилаëтган бир пайтда¸ мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида баëнот қилди. ...

Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган ...