Самарқанд вилоятида 1 сотих ернинг нархи қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг 2019 йил 29 январда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳосини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ҳар бир шаҳар ва туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг 2019 йил биринчи чораги учун бошланғич баҳоси тасдиқланди.

Бир сотих (0,01 гектар майдон)  учун тасдиқланган бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳоси Самарқанд шаҳрида 249 минг 922,8 сўмКаттақўрғон шаҳрида 149 минг 772,2 сўм ва бошқа барча туманларда 127 минг 828,8 сўм этиб белгиланди. Бунда ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш учун харид қилинган майдон 0,01 гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг икки баравари, 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда уч баравари, 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда тўрт баравари ва 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида кадастр хизмати қўшилади.

Манба:«Зарафшон» газетаси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“damas”, сенга етишмоқ ҳавас!

Кунда-кунора эрталаб ишни «Gmuzbekistan.uz» сайтининг «Харидорлар» бўлимидаги «Аризани кузатиш» бўлимидан бошлайман. Қурғур навбат 2-3 кун ёки 10-15 кунда бир камаяди. 4 ой ...

Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева-Шаханова янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган. (more…)

Энди эркаклар соқол ўстиришга мажбур бўлиб, ўз вақтида намоз ўқимаганлар назорат қилинади

Афғонистонда Толибон ҳукуматининг янги кучли қарорлари доирасида давлат хизматидаги эркаклар соқол қўйишлари ва камтарона кийинишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаганлар ишдан ...