Бекободдаги 1-мактаб қозонхонаси портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

28 январь куни Бекободдаги қурилиши тугалланмаган болалар боғчаси ичида жойлашган 1-мактабга тегишли бўлган иситиш қозонхонаси (котельная) портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага асосланиб маълум қилди.

Фото: UzNews

 

Бекобод шаҳар, 5-даҳа, «Цементчи» МФЙда жойлашган боғчада олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари давомида, боғча ҳудудида жойлашган 1-мактабга тегишли бўлган иситиш қозонхонаси (котельная) портлаган. Кучли портлаш ёлланма ишчилар қозонхона ёнидаги деворни кўтариш пайтида содир бўлган.

Портлаш оқибатида Т.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган, Б.Р. эса ўрта оғирликдаги тан жароҳатлари билан шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бекобод шаҳар газ таъминоти корхонасининг маълумотларига кўра, портлаш сув буғининг босими кўтарилиши оқибати келиб чиққан.

Дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда автомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ имтиёзлари берилди

Президентнинг «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ...

Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов ...

Қор бору спортчи йӯқ

Кеча Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида ХХIII қишки Олимпиада ўйинларининг расман очилиш маросими бӯлиб ўтди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400