Ўзбекистонда кашанда ва пиёниста футболчиларни футболдан умрбод четлатишмоқчи

Зарарли одатларга муккасидан кетган футболчилар умрбод футболдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

Фото: Карикатура.ру

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, бундан буён махсус комиссия футболчиларнинг «спиртли ичимликлар ичиш, сигарет, чилим чекиш каби зарарли одатларга муккасидан кетмаслиги учун» уларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этишларини назорат қилиб боради.

“Ҳукуматимиз мамлакат футболини оёққа турғазиш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Мана шундай пайтда турли иллатлар орқали фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қиладиган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бундан ташқари, махсус инспекция томонидан футболчиларнинг соғлом турмуш тарзига қандай риоя қилаётганлари ҳам назорат қилиб борилади», — дея қайд этди ЎФА биринчи вице-президенти.

Умид Аҳмаджоновнинг таъкидлашича, «баъзи футболчилар машғулотлардан кейин тунги клубларда эрталабгача пиво ичиб, чилим чекиб вақт ўтказишади». Бу эса муҳим ўйинлар арафасида уларнинг жисмоний тайёргарликларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Бу эса миллий терма жамоаларимизга ҳам халқаро майдонларда халақит қилиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳар бир футболчи аввало профессионал бўлиши керак. Биринчи навбатда жисмоний тайёргарлиги устида ўзи қайғуриши зарур. Лекин соғлом турмуш тарзига риоя қилмай, олаётган катта пулларини фақат маишатга сарфлаб юрган футболчилар махсус инспекция томонидан аниқланса, улар бир умрга футболдан четлатилади», — деди у.

Манба:Дарё Лайф

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вадим абрамов ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди

Ўзбекистон терма жамоасини бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги ...

Игнатий нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол ...

Ойбек норинбоев ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси бўлди

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Кабилжанович Норинбоев Ўқ отиш спорти федерацияси раиси этиб сайланди.  Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ...