2019 йил 1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан “Чаманзор” МФЙда яшовчи П.Қ.га тегишли 24 бош қўйларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИБнинг матбуот ҳизмати маълум қиди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Миришкор” МФЙ Ширин маҳалласида яшовчи М.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.