ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 3 НАФАР ЭРКАК 600 КГ. КЎМИР ЎҒИРЛАДИ

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 2 февраль куни 18:00ларда “Бекобод” маҳалласида яшовчи уч нафар эркак ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб ўғирлаб кетишган.

Кўмир ўғрилари яширинишга уринишганида отряднинг мобиль гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу ўғирлик юзасидан, эркаклар маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек эркаклари ўз сўзларини айтишди

  Фото муаллифлик ҳуқуқиRUSTAM SHAGAEV Янги тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, бугун ўзбек эркакларининг 77 фоизи оилада фарзандлар сонини режалаштириш керак, деган ...

Петиция: ўзбекистон пахта секторида мажбурий меҳнатни тугатишнинг зарурати тўғрисида 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Бу мурожаат орқали биз Сиздан жорий 2017 йилда талабалар ва давлат муассасалари ишчи-хизматчиларини мажбурий равишда пахта йиғим-теримига ...

Кексайганда хотира сусаяди, виждончи?..

Надоматлар бўлсин, афсуслар бўлсин... Виждоннинг сусайиб қолганига бугун гувоҳ бўлдим. Эрталаб соат ўнлар атрофида берилиб бир қўлёзма таҳрири билан банд бўлиб турсам, баланд ...