Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев қонидан допинг топилган

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Равшан эрматов жч-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

17 июль куни, яъни эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб ёзади "CHAMPIONAT.asia" сайти. Маросим ...

Испания кубоги. “барселона” “реал”ни мағлуб этди ва чемпионга айланди

Кеча, 17 февраль куни баскетбол бўйича Испания Кубоги финал ўйини бўлиб ўтди. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида "Барселона" ва "Реал" баскетбол клублари беллашишди. Тенг ...

Шавкат мирзиёев iii кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ...