«Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

2018 йилнинг тўртинчи чорагида 8,9 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди, бу 2018 йилнинг учинчи чорагидаги даражадан 5%га кўпдир.

Газ қазиб олиш оширилганининг асосий омили Ўзбекистонда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ривожланганидир. Газга тайёргарлик бўйича янги қувватлар ишга туширилгани натижасида 2018 йилда Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича газ қазиб олиш ҳажми 13,4 миллиард куб метрга етди (гуруҳ улушида), бу 2017 йилга нисбатан 67%га кўп.

Кузда «Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг компания молиявий натижаларига таъсири ҳақида маълум қилганди. Ўшанда 2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида реализациядан даромадлар 40,2 фоизга ўсди ва 5,9 триллион рублни ташкил этди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Apple ширкатининг apple watch ақлли соатлари апрелдан сотувга чиқади

Apple ширкати Сан-Франциско шаҳридаги маросимда Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари нархини эълон қилди. Ширкат вакилларига кўра, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан ...

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400