Одил Шукурович Темиров “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Қайд этилишича, ушбу лавозимда фаолият юритган Абдуҳошим Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги қарори билан А.Абдуллаев “Ўзкимёсаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланганди.
О.Темиров эса шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим.
Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади. Унинг таркибига 14 саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари киради.