Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни ташкил қилинган “Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

Фото: Chevrolet Equinox

Маълумотларга кўра, янги турдаги автомобиллар 2019 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ишлаб чиқарилиши мумкин.

Ҳозирча айнан қайси турдаги моделлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берилмади. Ҳозирча унинг кроссовер йўл танламас типда бўлиши аниқ.

Маълумот учун олдинроқ, хориж сайтларида Chevrolet Equinox модели Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳозиргача бу маълумот тасдиқланмаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...

Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар “шакар импорти чекланишидан” ташвишга тушмоқда

Қозоғистон Кондитерлар ассоциацияси ва Алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчилар Ассоциацияси баёнот бериб, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқ ҳудудларига шакар олиб кирилишини чеклаш ...