Ленинградда Ўзбекистондан келган икки мигрант ҳалок бўлди

Ленинград областида 14-қаватдаги қурилиш майдончасидан қулаганидан кейин ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Петербургдаги «Северний завод»да иккинчи фожиа юз берди.

Иллюстратив фото:astrakhan-online.ru

Петербург ва Ленинград областида икки нафар ишчи баландликдан қулаганидан сўнг ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Кун.уз» сайти Россия матбуотига асосланиб ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, «Северний завод»да куни кеча 28 ёшли ишчи ҳаётдан кўз юмган. 6 февраль куни тахминан соат 16ларда эркак Коломяжский проспектидаги цехда пардозлаш ишларини олиб бораётган вақтда 2-қават баландлигидан йиқилган. Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси заводда оддий ишчи бўлиб ишлаган.

Муринода эса Воронцов бульваридаги «Краски лета» турар-жой мажмуасида қурилаётган уйнинг 14-қаватидан 20 ёшли мигрант пастга тушиб кетган. Бу 6 февраль куни эрталаб соат 11:20ларда содир бўлди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди. Ўзбекистон фуқароси шартнома асосида қурилиш майдончасида пудратчи ташкилотдан оддий ишчи сифатида ишларди. У тахминан бир ой олдин, 10 январь куни бу ишга жойлашган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Латифанинг давоми ёҳуд “чаласавод” журналист!

Афанди телевизор кўриб ётган экан. Қўшни хонадан кампирининг овози эшитилибди: - Обор отангга, отанг қарасин! Эшикочилиб, бешик кўтарган келини кўринибди. - Отажон, уйда ёғ ...

Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 ақш долларига уй сотиб олган хорижлик ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Киритилган қўшимчаларга ...

Душанбе ҳокимияти аёлларни кўчадаги эркакларнинг одобсиз муомаласидан қўрғайди

50 дан ортиқ аёл Душанбе шаҳрининг ҳокими Рустами Эмомалига мурожат қилиб, кўчадаги эркакларнинг қўпол, одобсиз муомалаларидан қўрғашини илтимос қилишди. Бу ҳақида шаҳар ...