Ёзёвонда банкдан 100 минг доллар ўғирланди

5 февраль куни Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги Халқ банки бўлимида сақланаётган 100 минг долларнинг (838 млн сўм) йўқолгани аниқланган, деб хабар қилди «Газета.uz».

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотига кўра, сешанба куни тахминан 23:40 да туман ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига банк бошқарувчиси томонидан берилган аризада шу куни соат 20-00ларда ғазнани ёпиш вақтида маблағнинг йўқлиги аниқлангани маълум қилинади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 февраль куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан (ўғирлик: жуда кўп миқдорда) жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чет эл банкларининг ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга нима беради?

Аввалроқ Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистонда очилиши кутилаётган шўъбаси Tenge Bank номи билан фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, чет эл банкларининг ...

Ҳокимга мурожаат — фитна бўлдими?!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тамаки тутатиб, фуқаро мурожаатига беписандларча тургани акс этган видео роса оммалашмоқда. Фото: ...

Қачонгача ғафлатда яшаймиз?

Биз ӯзбеклар жуда содда халқмиз. Жудаям соддалигимизга вақт ӯтган сари ишонч ҳосил қиляпман. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400