Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Nation нашрига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Фото: The Nation

 

Нашр маълумотларига кўра, покистонлик 35 ёшли Аҳмад полицияга ариза берган ва икки аёл ўзини тунаб кетганини хабар қилган. Унинг таъкидлашича, маҳаллий пабда икки аёлни учратган ва уларни меҳмонхонадаги ўз хонасига таклиф қилган. У уйғонганида пуллари, смартфони ва банк картаси аёллар билан бирга ғойиб бўлган.

Матбуот анжумани давомида Паттайя полицияси бошлиғининг маълум қилишича, 5 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 29 ёшли Наргиза Аҳмедова ҳамда 43 ёшли Насиба Сиддиқовани қўлга олишган.

Фото: The Nation

Полициядан хабар беришларича, аёллар томонидан ижарага олинган квартирада ўтказилган тинтув вақтида полициячилар Samsung Galaxy S9 смартфони ва банк картасини топишган. Бу нарсалар покистонликка тегишлидир.

Бундан ташқари, Насиба Сиддиқова муддати ўтган визага эга бўлган. Аёлларга ўғирлик бўйича айблов қўйилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик

«Mahalla» газетаси мухбири Ёрмамат РУСТАМОВнинг Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган “Ўзбекистондаги мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?” сарлавҳали мақоласида ...

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Адашиб ташланган пул

Эрталаб телефонимга смс хабар келди. Қарасам "ҳисобингиз 30 минг сўмга тўлдирилди" деган ёзув. Ҳайрон бўлдим. Мени ҳисобимга унақа 30 минг сўм ташлайдиган сахий дўстларим ...