Ҳаммасига халқ айбдор-ми?

СВЕТ ЎЧИБ ҚОЛСА — халқ айбдор, чунки ортиқча лампочкаларни ўчириб қўймаганлиги учун чекка ҳудудларга электр энергияси етиб бормаяпти экан (шуни ўйлаб топиш учун олий маълумот олган экан, 21 аср кашфиёти бу!!!)…;

ТРАНСФОРМАТОР КУЙИБ ҚОЛСА — халқ айбор, чунки кондиционер ва шунга ўхшаш иситиш тизимларини ишлатган бўлади (эй ноинсоф, газ, кўмир бўлмаса қишда совуқдан ўлиб қолмаслик учун ишлатганда, бундан ташқари истеъмолни эътиборга олиб ундан каттароқ трансформаторни қўйиш ҳақида ёз фаслида ўйлаш керак эди, қишда оёғи куйган товуқдай зир югуриб халқдан яширинмай дейдиган одам йўқ)

ГАЗЛАНИБ ВАФОТ ЭТСА — халқ айбдор, чунки газдан оқилона фойдаланмаган (совуқда қотиб қолмаслик учун бошқа йўлини тополмай газ ёқадида)…;

ЎЗ ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИБ Республика идораларига мурожаат қилса — халқ ёзувчи, иғвогар бўларкан, чунки маҳаллий раҳбарларни менсимаган экан (барака топгур, сени идоранг эшигида сарғайиб, бир эмас бир неча маротаба мурожаат қилса-да, ҳатто шахсан учрашиб, муаммосини сўрамагансан-ку дейдиган одам йўқ)

ИНТЕРНЕТГА ШИКОЯТ ЧИҚАРСА — халқ айбдор, чунки мурожаати ўринсиз (ҳудуд миқёсида ҳал бўлиши лозим нарса юқорига ёки интернетга чиқиб кетгани учун — ўша талаб ўринсиз эканлигини тушунтириб бера олмагани учун ҳам раҳбарларнинг ўзи айбдор дейдиган одам йўқ !!!)…;

ТАЛАБАЛАР КОРИДОРДА НАВБАТГА ТУРСА — ўзлари айбдор, чунки етарлича балл олмаган ёки яхши ўқимаган бўлади (барака топгурлар, юзлаб талаба яхши ўқимаган бўлса, тасодифан ўқишга кириб қолганми..?)

Ҳудудлардаги камчиликларни, шу жумладан бозорларни ҳам ижтимоий тармоқларга жойлаштирса ёки тўғридан тўғри раҳбарларга айтса — халқни ношукур дейдиганлар ҳам чиқиб қолди. (“ноинсофлар, бўлмаса ўз вазифангни сидқидилдан бажариб қўйгин” дейдиган одам йўқ)…;

ГАИни видеога олса — халқ айбдор, чунки хизмат қилишга халақит қиляпти…;

Бир-бирини дўппослаётган одамларни видеога олса, халқ айбдор — чунки эркакча урушаётган бўлишади. Баъзи бирларнинг фикрича, 5-6 киши бир кишини дўппослаши ҳам эркакчилик экан. Уриб ўлдириб қўйса-чи, ёки бир умрга мажруҳ бўлиб қолса??? Бировнинг боласи, бировнинг турмуш ўртоғи, бировнинг отаси шу инсон ҳам. (барака топгурлар, эркакча урушиш — жамоат жойларида, одамларни кўз ўнгида бўлмайди. Келишолмай қолдингми, марҳамат битта спортзалга кир, перчаткани кий… Спортзалдан чиққин-да, бир биринга қўл бериб ярашгин: мана бу эркакча бўлади)

Яна нималарга халқнинг ўзи айбдор…?

Ҳурматли халқни қораловчилар!!! Мабодо, халқдан бошқа ҳеч ким айбдор эмас-ми???

Агар, ҳаммаси учун халқ айбдор бўладиган бўлса, унда марҳамат қилиб ХАЛҚ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛИШингиз лозим бўлган АМАЛингиздан ўз хохишингиз билан воз кечинг ва КРЕСЛОни бўшатиб қўйинг.

“ЮЗ ФОИЗ ГАРАНТИЯ — БИРОНТА АМАЛДОР ЎЗ ХОҲИШИ БИЛАН АРИЗА ЁЗИБ ИШДАН КЕТМАЙДИ”, дейдиган одам йўқ-да!!!

Жамоатчилик Назорати

“Антикоррупция”дан

Манба:Дадил.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ангренда поезд релсдан чиқиб кетиб “дамас”ни босиб қолди

2019 йил 10 сентябрь Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан ...

Доимий пропискани пуллашдан давлатга қанча фойда? нега ҳалиям 5%лик давлат божи кучда?

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун доимий прописка мана бир неча йиллардан буён актуал масала. Бунақа расво тизимдан кимга нима фойдалигини ҳалигача тушунмайман (менда ...

Самарқанду бухоро ва душанбе орасида самолётлар қатнайди

Тожикистон Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатининг Душанбе ва Самарқанду Бухоро шаҳарлари орасида самолётлар қатновини йўлга қўйиш ҳаиқдаги таклифини қабул ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400