Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими пора билан қўлга тушди

Фарғона шаҳар уй-жой бўлими ходими 1 минг 500 доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 2 феврал куни Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи А.С вилоят ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра шаҳарнинг Янги аср кўчасида жойлашган отаси номига расмийлаштирилган ордерли уйни ўз номига ўтказиб беришларини сўраб, шаҳардаги уй-жой бўлимига мурожаат этган. Бўлимда мутахассис сифатида ишловчи ходим ордерни унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари пора талаб қилаётганлигини билдирган.

Фуқаронинг аризасига асосан вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи Қиргули мавзесида аризачидан келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1-январдан бошлаб ногирон болаларнинг ота-оналарига 4900 сомдан ойлик берилади

Ногирон болаларни боққан ота-оналарга 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб 4900 сомдан берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек ...

Нега японияда ўқитувчилар куни йўқ?

Бугунги кунда интернетсиз бирор иш қилолмайдигандек, у бўлмаса бир нарса одамга етишмаётгандек туюлаверади. Интернетдан тўғри фойдалансангиз, берари мўл. Лекин,сал нотўғри ...

Ўзбекистон янги ҳокимияти ноқонуний равишда фуқароликдан чиқарилган ватандошларини норози қилишда давом этмоқда.

Камолиддин РАББИМОВ Дунё тарихида ҳали бирон марта ҳам бирон давлатнинг ташқи репутацияси ички репутациясидан, яъни, ушбу давлат ватандошлари тасаввуридан жиддий фарқли ...