Ҳиндистонда полициячилар рогатка билан қуроллантирилдилар

Тож-Маҳал ҳудудида хизмат қилувчи ҳинд полициячилари сайёҳларни маймунлардан ҳимоя қилиш учун антиқа қурол – рогаткалар олдилар. Бу ҳақда хорижий ахборот ваоситаларига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Шу билан бирга сайёҳларга мунтазам ҳужум қилувчи маймунларни қиришга Ҳиндистон қонунлари йўл қўймайди. Шу сабабли полициячиларга хира маймунларни ҳайдаш учун рогаткаларни қўллашга рухсат берилган.

Полиция маълумотларига кўра, Аграда 10 мингга яқин маймун бор бўлиб, бевосита Тож-Маҳал атрофида 500-700 маймун яшайди. Маймунлар тажовузкор бўлишига қисман сайёҳларнинг ўзи ҳам айбдор: улар маймунлар билан ўйнашишади, уларга егулик бериб, у тугаганда эса маймунларни ҳайдашга тушишади.

Ҳиндистонда ҳар ой маймунларнинг одамларга камида икки марта ҳужум қилгани қайд этилади. 2018 йил майида Тож-Маҳал яқинида икки франциялик сайёҳ макакалар қурбонига айланган. Кейинроқ маймунлар тишлашидан британиялик сайёҳга кучли зарар етган. Ноябрда эса маймун маҳаллий аёлнинг қўлидан эмизикли чақалоқни юлиб олиб, у билан бирга қочиб, уйлардан бирининг томида ташлаб кетган. Чақалоқ олинган жароҳатлардан вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уч кун ичида тошкентда икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида сўнгги уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола квартиранинг очиқ турган деразасидан қулаб тушди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот ...

Украина ҳарбийлар сонини бир миллионга етказмоқчи

Украина мудофаа вазири Олексий Резников қуролли кучлар таркибидаги қўшинларининг сонини бир миллионга етказиб, уларни тўлиқ қуроллантириш ниятида эканини билдирди. Мудофаа ...

Ҳокимнинг инновацион қабули

(бу бор йўғи ҳажвия, фақат  қайсидир ҳоким ўз аксини кўрса  хафа бўлиш йўқ) Туманга  кимсан вилоят ҳокими  келиб ҳалқни қабул қилармиш деган хабарни бир биридан эшитган ...