Ақтўбеда бузилиб қолган автобусдан 51 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

Бугун, 10 февраль куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области ҳудудида, «Самара-Чимкент» автойўлининг 668-километрида Setra русумли йўловчи автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда “Кун.уз” нашри ёзмоқда.

Фото: Хабар 24

Zakon.kz нашри маълумотига кўра, Фавқулодда ҳолатлар департаментининг тезкор қутқарув отряди воқеа жойига етиб келган ва автобусдаги 52 нафар кишини эвакуация қилиб, уларни Саритўқай посёлкасидаги «Жолсерик» лагерига жойлаштирган. Қутқарилганларнинг 51 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Қайд этилишича, эвакуация қилинганларга тиббий ёрдам кўрсатишга зарурат бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталарда икки марта Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуслари йўлларда тўхтаб қолиши кузатилди.

Казгидромет сайтидаги маълумотларга кўра, 8 февраль куни Қозоғистон шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 40 даражагача совиши, кундузи қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Жануби-шарқий шамол 15−20 м/с тезликда эсиб, айрим жойларда 25 м/с га қадар кучаяди.

Шарқий, шимолий ва марказий Қозоғистонда ҳаво ҳарорати кечки вақтларда 45 даража совуқ, жанубда эса 30 даража совуқ бўлиши прогноз қилинган. Ҳудудларда қор бўрони, туман ва музлаш рўй бериши мумкин.

Қайд этилишича, бу йил қиш сўнгги етти йилда ичида энг совуғи бўлмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва ...

Бемаврид ажал қалбимизни тиғлади

Яна бир фожеа рўй берди. Яна бир ҳалокат ўзбекистонликларнинг руҳиятини сўндирди, кайфиятини талатум, кўнглини хонавайрон қилди. Яна бир даҳшатли хабар узоқ-узоқларда рўзғор ...

Қўқонда вентилятор талашишиб ота ўғлини пичоқлади

Қўқонлик шартли исми Ботир бўлган шахс ишдан қайтгандан сўнг уйда вентилятор шабадасида дам олишни истайди. Аммо бу вақтда унинг ўғли Суҳроб ҳам салқинда дам олишни кўзлаб ...