Қашқадарёдаги туман ва шаҳарлардан йўқолган ўнлаб мол ва қўйлар яширилган жой топилди

9 февраль куни Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор «рейд» тадбирларида вилоятнинг бир нечта туман ва шаҳарларидан йўқолган қора моллар ва майда шохли моллар топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб «Дарё» нашри маълум қилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбир пайтида «Отчопар» маҳалласида яшовчи муқаддам судланган Ш.Б. хонадони кўздан кечирилганда молхонасидан 20 бошга яқин қора мол ва 50 бошга яқин майда шоҳли моллар топилган.

«Энг қизиғи фуқаро хонадонидан топилган қора моллар ва майда шохли моллар бундан илгари йўқолган бўлиб, қайсидир туман ёки шаҳарда яшовчи фуқароларнинг моли бўлиб чиқмоқда», — дейилади вилоят ИИБ матубот хизмати хабарида.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ

ИИБ хабарига кўра, бу каби ўғирланган моллар сақланаётган қўрахоналар бир нечтани ташкил этиши мумкин. Шуни аниқлаш мақсадида ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд санъат умаровга 6 йил  қамоқ жазосини берди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Кун.Уз хабар берди. 19 октябрь ...

Nasa ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди. (more…)

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...