Қозоғистондаги қабристонларнинг бирида кўрпага ўралган ўзбекистонлик аёл жасади топилди

Қозоғистоннинг Атирау вилояти ички ишлар департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев микрорайонлардан бирида аёл кишининг жасади топилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилмоқда.

© Sputnik / Искандар Аминов

Унинг сўзларига кўра, ушбу аёл Ўзбекистон фуқароси бўлган.

“Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Тергов сабабли бошқа маълумот ошкор этилмаяпти”, – деб таъкилади Дуйсенбаев.

Ҳокимият вакиллари билан аҳоли билан йиғилиши ўтказилди. Унда туманда истиқомат қилувчи шахслардан бирининг сўзларга кўра, воқеа содир бўлгандан кейин аҳоли кўчага чиқишга кўрқиб қолган.

26 январь куни қабристон ҳудудида кўрпага ўралган аёлнинг жасади топилди. Аёлнинг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилганлиги маълум бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Видео: ҳовлисида кафансиз кўмилган эр ёхуд қотилликни “яширган” лапарлар…

Инсон ҳаёти ҳақида сўз олган адабиётларда кишилик жамиятида мавжуд иллатлар мудҳиш жиноятларга йўл очиб беради, деган жумлаларни кўп бора ўқигансиз. Бадиий асарларда ушбу ...

Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...