АЖДАҲОНИНГ БОШИ ЯНЧИЛМАГУНЧА ХАЛОВАТ БЎЛМАЙДИ

Халқимизда “Табиб табиб эмас, бошдан ўтган табиб”, деган нақл бор. Ана шу нақл ниҳоятда тўғри айтилганига мен аллақачон иқрор бўлганман, бошқалар ҳам вақти-соати келганда иқрор бўлса керак.

Мен эски МХХ ва янги ДХХ ҳамда ИИВ тизимининг кирдикорлари ҳақида сўнги 10 йилдан бери аввал миллат душмани, диктатор Ислом Каримов ҳукуматига, икки ярим йилдан бери эса золимнинг шогирди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевга арз қилиб келяпман. Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилишга доир илтимосномам доирасида Мирзиёевга Каримовдан қолган МХХчилар ва ИИВчилар ҳеч қачон шафқат тиламаслигини, улар президентнинг олиб боришга интилаётган илиқ сиёсати саботажчилари бўлиб қолаверишини алоҳида таъкидлаб, бир неча марта мактуб ёзганман. Бу ҳақида ҳатто Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифамда ва бошқа сайтларда ёритилган мақолаларимда ҳам бир неча марта таъкидлаганман. Албатта, ҳамма қатори камина ҳам “ДХХ ва ИИВ Президент сиёсатини  саботаж қилаётир”, деган фикрга “мусаффо осмон”га қараб келмаганман. Бундай фикр ИИВ тизимида ишлайдиган манаман деган раҳбарлар билан учрашувларим чоғида, ДХХ раҳбарияти қабулига киришга уринишларим давомида пайдо бўлган, вужудга келган…

Мана, Мирзиёев яна ўзи ислоҳ қилган яп-янги ДХХ ташкилотининг (эҳтимол, ўзи чертиб-чертиб танлаган ва тайинлаган, балки казо-казоларнинг босими билан тайинланган) яп-янги раисини — Ихтиёр Абдуллаевни ишдан ҳайдабди. Агар манбалар тўғри бўлса, ҳатто қамоққа олган, фақат унимас, у билан бирга 100 га яқин ДХХчиларни қамоққа маҳкум қилган. Бундай қарорга Мирзиёев, менимча ўз-ўзидан келмаган. У собиқ МХХчилар ва ИИВ карчалонлари ўзига ҳеч қачон шафқат тиламаслигига, сиёсатини саботаж қилаверишига алал-оқибат иқрор бўлган. Шу боис Шавкат Мирзиёев ДХХ раҳбари лавозимини эгаллаганига ҳали икки йил бўлмаган Абдуллаев ва ҳамтовоқларининг кетига тепишга мажбур бўлган. Бироқ, Мирзиёев жаноби олийлари яна аждаҳонинг думини янчишга уриняпди. Аждаҳонинг боши, яъни шу пайтгача ҳамма нарсани ямламай ютиб келган очофот бош, кўп афсуски, шундоқ ёнгинасида қолаётир. Бу собиқ МХХнинг собиқ раиси, ўзбек миллатини хонавайрон қилган, тадбиркору бизнесменларни хору зор, миришкору соҳибкорларни абгор кўйга солган, зиёлию уламоларини нотовон аҳволга маҳкум қилган хоин Рустам Иноятов бўлади. Шавкат Мирзиёев Рустам Иноятовни қонунан жазолашни, унга тайинли жавоб беришни пайсалга солавераркан, қўрқувда давом этавераркан президент сифатида ҳеч қачон етарли нуфузга эга бўла олмайди, имиджини оширолмайди. Мирзиёев Иноятов даврида ИИВ ва бошқа куч ишлатар тизимларни ўзига тўлиқ бўйсундирган эски МХХчилару, янги ДХХчиларни таг-томири билан қуритмас экан, Ўзбекистонимиз коррупциялашган давлатлар рўйхатида карвонбоши бўлиб қолаверади ҳамда Президентнинг сиёсати янада ўтмаслашиб бораверади. Бу эса, Иноятовнинг танобини бериш керак, деган маънони англатади.

 

Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳалим маманзаров: “мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?!”

Шаҳрисабз бош прокурори Ш.АШУРОВнинг туҳмат  айбловини туман суди тасдиқлагач:   -  мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?! ...

Она ўз боласини бешинчи қаватдан ташлаб юборди

Таиланднинг Самутпракан провинциясида янги туғилган чақалоқни 5-қаватдан ташлаб юборишган. Бироқ унинг умрини банан барглари сақлаб қолди. Бу ҳақда ҳорижий оммавий ахборот ...

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...