Олтовлонни совуқда сувга туширган Зоир Мирзаев яна бир эгардан тушди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига Абдуллаев Феруз Талъатович раис этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

Бу лавозимда Абдуллаев собиқ Бош вазир ўринбосари ҳозирда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаётган олти кишини совуқда сувга туширган  Зойир Тоирович Мирзаевнинг ўрнини эгаллади. Мирзаев 2017 йилнинг июнь ойида федерация раиси этиб сайланганди.

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев Бош вазир ўринбосари – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан олтовлонни сувга тушириш ортидан 2018 йил октябрь ойида ҳайдалган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Осиё кубоги: ҳиндистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли ...

Ўзбек футболининг асл “эгалари” кореяда кема ясамоқда!

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  ...

Ўзбекистон – япония учрашувини баалик ҳакам муҳаммад абдулла ҳасан муҳаммад бошқариб боради

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" ...