Ўзбекистонлик жангари Сурияда ўзини портлатиб юборди

Абу Усмон Ўзбекий Шарқий Суриядаги Багхуз аҳоли пунктида портловчи моддалар тўлдирилган машинани портлатиб юборди. Бу ҳақда Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази хабарига асосланиб “Дарё” нашри ёзмоқда.

ИШИД жангариларига кўра, портлаш оқибатида халқаро коалиция қўллаб-қувватлаётган «Сурия демократик кучлари»га мансуб бир неча араб ва курд жангчиси ҳалок бўлди ҳамда яраланди. Шунингдек, уларнинг техникаси ҳам шикастланган.

Халқаро коалиция томонидан ИШИДнинг Дайр аз-Завр вилоятидаги охирги анклави тўхтовсиз бомбардимон қилинаётган ва артиллерия зарбалари берилаётганига қарамай, жангарилар қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.

Ҳудудни тозалаш ишларини бу ерда бир неча минг тинч аҳоли вакили ва жангарилар оилалари борлиги мураккаблаштирмоқда. Бироқ жанглар орасида танаффус бўлганида ҳудудни тарк этишни истаганлар бу имкониятдан фойдаланмоқда. Жумладан, 12 февраль куни Багхузни мингга яқин киши, асосан аёллар ва болалар ташлаб чиқди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Алиев: боку украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у 29-апрелда бўлиб ўтган “Жанубий Кавказ: тараққиёт ва ҳамкорлик” ...

Аёллар мардикор бозорлари – уят эмас, эҳтиёж

Шу кунларда тақдир ва шароит тақозоси билан мардикор бозорга чиққан аёллар ҳақида блоглар ва сайтларда таъсирли материаллар бериляпти. Раҳмингиз келади, нималардандир норози ...

Доллар курси 26 сўмга қимматлади

Марказий банк 25 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...