Ўзбекистонда журналистларнинг Касб этикаси кодекси қабул қилинади

Ўзбекистонда журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда, деб хабарқилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

Фото:jourdom.ru

Хабарда ёзилишича, фуқароларнинг холис, ишончли ахборот олишлари, шунингдек, журналистларнинг фикрлар хилма-хиллигини инобатга олган ҳолда ҳаққоний ва объектив маълумот тайёрлаши ва уларни етказишини таъминлаш мақсадида журналистларнинг касб этикаси кодекси ишлаб чиқилмоқда. Бу оммавий ахборот воситаларининг ўз-ўзини бошқариш усули бўлиб, бу борада ҳеч қандай суд ёки ваколатли давлат идоралари аралашмайди.

Кодекс асосида журналистларнинг сифатли ахборот етказишда масъулиятларини ошириш кўзда тутилган.

Журналистларнинг касбий мажбуриятлари, уларнинг масъулиятларини ҳимоялаш, ҳалол рақобат ва журналистлар бирдамлиги – кодекснинг бош тамойилларидан ҳисобланади.

Журналистларнинг Касб этикаси кодекси принциплари ва нормаларини бузган журналистлар кодексда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка тортиладилар.

Маълумот учун: Кодекс “Инсон ҳуқулари умумжаҳон декларацияси” (БМТ Бош Ассамблеяси, 1984 йил), “Халқаро журналистика профессионал этика тамойиллари” (ЮНЕСКО, 1983 йил), «Халқаро журналист ахлоқи тамойиллари декларацияси» (Халқаро журналистлар федерациясининг Жаҳон конгресси, 1954 йил) каби ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунчилиги қоидалари асосида ишлаб чиқилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада инсон ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилиш куч ишлатар тизимининг одатий иши

Жорий йилнинг 13-ноябрь куни  ӯзларини ИИБ ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро кийимидаги шахслар Фарғона шаҳридаги уйимизга  бостириб келиб, уйда бӯлган турмуш ...

Таниқли блогер мусанниф адҳамга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Фейсбукда Мусанниф Адҳам номи билан танилган блогер Адҳам Олимовнинг Олмазор туманидаги уйига 28 август куни кечқурун соат 18:00ларда саккиз нафар киши борган. Уларнинг ...

“дилдаги гаплар” туркумига дебоча

“Истибдод деган нусха... ХХ асрнинг қора саҳифаларида даҳшатли хотира бўлиб қолмаган экан...”        МУАЛЛИФ. (more…)